Ҳадис 2014 / Иморат қуриш хусусида келган хабарлар ҳақида

1485/12 – بَاب: مَا جَاءَ فِي الْبِنَاءِ.

1485.12-БОБ.

Иморат қуриш хусусида келган хабарлар ҳақида

 

2014/6302 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: رَأَيْتُنِي مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم بَنَيْتُ بِيَدِي بَيْتًا يُكِنُّنِي مِنَ الْمَطَرِ، وَيُظِلُّنِي مِنَ الشَّمْسِ، مَا أَعَانَنِي عَلَيْهِ أَحَدٌ مِنْ خَلْقِ اللهِ.

 

.20146302. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Эсимда, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ўз қўлим билан ёмғирдан тўсадиган, қуёшдан пана бўладиган бир уй қурдим. Бунда Аллоҳнинг махлуқотларидан бирортаси менга ёрдам бергани йўқ».

 

* Яъни бир ўзим қуриб қўя қолдим, бошқа бировнинг кераги бўлгани йўқ, демоқчи. Бундан уйнинг ниҳоятда оддий, камтарона бўлгани тушунилади.

 

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.