Ҳадис 2098 / ҚАСАМЛАРНИНГ КАФФОРАТИ КИТОБИ

بسم الله الرّحمن الرّحيم

86 – كِتَاب: كَفَّارَاتِ الْأَيْمَانِ

  1.  ҚАСАМЛАРНИНГ КАФФОРАТИ КИТОБИ

 

1546/1 – بَاب: صَاعِ الْمَدِينَةِ وَمُدِّ النَّبِيِّ r وَبَرَكَتِهِ

1546.1‑БОБ.

МАДИНАНИНГ СОЪИ, НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ
ВАСАЛЛАМНИНГ МУДДЛАРИ ВА УНИНГ БАРАКАСИ 
ҲАҚИДА

 

* Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3,330 литр, оғирликда 3,250 килограммга, бир мудд эса ҳажмда 0,84 литр, оғирликда 0,8125 килограммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса соъ ҳажмда 2,750 литр, оғирликда 2,040 килограммга, мудд эса ҳажмда 0,6875 литр ва оғирликда 1,020 килограммга тўғри келади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муддларининг баракаси, деганда у зотнинг Мадинанинг тош-тарозисига барака тилаб дуо қилганлари кўзда тутилган.

 

2098/6712 - عَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ الصَّاعُ عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ r مُدًّا وَثُلُثًا بِمُدِّكُمُ الْيَوْمَ.

 

.20986712. Соиб ибн Язиддан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги бир соъ бугунги муддингиз ҳисобида бир мудд ва унинг учдан бирича эди. Кейин Умар ибн Абдулазизнинг замонида у яна оширилди».

 

 

Молик менга: «Агар сизларга бир амир келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муддларидан камроқ мудд белгиласа, нимада берган бўлардингиз?» деди. Мен: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муддларида», дедим. У: «Кўрдингми, барибир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муддларига қайтилади», деди».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.