Ҳадис 2122 / Муртад ва саркашларни тавба қилдириш ҳамда уларга урУш очиш китоби

بسم الله الرّحمن الرّحيم

91 – كِتَاب: اسْتِتَابَةِ الْمُرْتَدِّينَ وَالْمُعَانِدِينَ وَقِتَالِهِمْ

  1. 91. Муртад ва саркашларни тавба қилдириш
    ҳамда уларга урУш очиш китоби

 

1562/1 –بَاب: إثْمِ مَنْ أشْرَكَ بِالله

1562.1‑боб.

Аллоҳга ширк келтирганнинг гуноҳи ҳамда
унинг дунё ва охиратдаги жазоси ҳақида

 

2122/6921 - عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ t قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَنُؤَاخَذُ بِمَا عَمِلْنَا فِي الْجَاهِلِيَّةِ؟ قَالَ: «مَنْ أَحْسَنَ فِي الْإِسْلَامِ لَمْ يُؤَاخَذْ بِمَا عَمِلَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، وَمَنْ أَسَاءَ فِي الْإِسْلَامِ أُخِذَ بِالْأَوَّلِ وَالْآخِرِ».

 

.21226921. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, жоҳилиятда қилган амалимиз учун ҳам жавобгарликка тортиламизми?» деди. У зот шундай дедилар: «Ким Исломда яхши бўлса, жоҳилиятда қилган амали учун жавобгарликка тортилмайди. Ким Исломда ёмон бўлса, олдингию кейингилари учун жавобгарликка тортилади».

 

 

 

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.