Ҳадис 2128 / Кундузги туш ҳақида

1567/5 – بَاب: الرُّؤْيَا النَّهَارِ

1567.5‑боб.

Кундузги туш ҳақида

 

2128/7001 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ r يَدْخُلُ عَلَى أُمِّ حَرَامٍ بِنْتِ مِلْحَانَ رَضِيَ الله عَنْهَا، وَكَانَتْ تَحْتَ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ، فَدَخَلَ عَلَيْهَا يَوْمًا فَأَطْعَمَتْهُ، وَجَعَلَتْ تَفْلِي رَأْسَهُ، فَنَامَ رَسُولُ اللهِ r ثُمَّ اسْتَيْقَظَ وَهْوَ يَضْحَكُ، قَالَتْ: فَقُلْتُ: مَا يُضْحِكُكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «نَاسٌ مِنْ أُمَّتِي عُرِضُوا عَلَيَّ غُزَاةً فِي سَبِيلِ اللهِ، يَرْكَبُونَ ثَبَجَ هَذَا الْبَحْرِ، مُلُوكًا عَلَى الْأَسِرَّةِ، أَوْ مِثْلَ الْمُلُوكِ عَلَى الْأَسِرَّةِ». قَالَتْ: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، ادْعُ اللهَ أَنْ يَجْعَلَنِي مِنْهُمْ. فَدَعَا لَهَا رَسُولُ اللهِ r، ثُمَّ وَضَعَ رَأْسَهُ ثُمَّ اسْتَيْقَظَ وَهْوَ يَضْحَكُ، فَقُلْتُ: مَا يُضْحِكُكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «نَاسٌ مِنْ أُمَّتِي عُرِضُوا عَلَيَّ غُزَاةً فِي سَبِيلِ اللهِ». كَمَا قَالَ فِي الْأُولَى، قَالَتْ: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ ادْعُ اللهَ أَنْ يَجْعَلَنِي مِنْهُمْ، قَالَ: «أَنْتِ مِنَ الْأَوَّلِينَ»، فَرَكِبَتِ الْبَحْرَ فِي زَمَانِ مُعَاوِيَةَ بْنِ أَبِي سُفْيَانَ، فَصُرِعَتْ عَنْ دَابَّتِهَا حِينَ خَرَجَتْ مِنَ الْبَحْرِ، فَهَلَكَتْ.

 

.21287001, 7002. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Ҳаром бинт Милҳоннинг олдига кириб турар эдилар. У Убода ибн Сомитнинг никоҳида эди. Бир куни унинг ҳузурига кирган эканлар, у зотни меҳмон қилибди ва бошларини қарай бошлабди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаб қолибдилар. Кейин кулиб уйғонибдилар. (Умму Милҳон) айтади: «Эй Аллоҳнинг Расули, нега куляпсиз?» дедим. У зот: «Менга умматимдан Аллоҳ йўлида ғазотга чиққан одамлар намоён қилинди. Мана бу денгиз ўртасида кетаётирлар. Тахтдаги подшоҳлардек [Исҳоқ «ёки «Тахтдаги подшоҳлар каби», деб иккиланган]» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ўшалардан қилсин», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилдилар. Кейин яна бошларини қўйдилар. Кейин кулиб уйғондилар. «Нега куляпсиз, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим. У зот олдинги сафар айтганларидек: «Менга умматимдан Аллоҳ йўлида ғазотга чиққан одамлар намоён қилинди...» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ўшалардан қилсин», дедим. У зот: «Сен биринчилардансан», дедилар».

Кейинчалик, Муовия ибн Абу Суфён даврида у денгиз сафарига чиқди. Денгиздан чиқаётганида уловидан йиқилиб, ҳалок бўлди».

 

* Бу аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳрамларидан бўлган. Унинг синглиси Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Набий алайҳиссаломнинг оналарига эмикдош сингил бўлган.

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.