Ҳадис 2133 / биринчи таъбирчи тўғри топа олмаса, Тушни у айтганидек деб билмаслик ҳақида

 

1571/9 – بَاب: مَنْ لَمْ يَرَ الرُّؤْيَا لِأَوَّلِ عَابِرٍ إِذَا لَمْ يُصِبْ

1571.9‑боб.

биринчи таъбирчи тўғри топа олмаса,
Тушни у айтганидек деб билмаслик ҳақида

 

2133/7046 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا  أنَّه كَانَ يُحَدِّثُ: أَنَّ رَجُلًا أَتَى رَسُولَ اللهِ r فَقَالَ: إِنِّي رَأَيْتُ اللَّيْلَةَ فِي الْمَنَامِ ظُلَّةً تَنْطِفُ السَّمْنَ وَالْعَسَلَ، فَأَرَى النَّاسَ يَتَكَفَّفُونَ مِنْهَا، فَالْمُسْتَكْثِرُ وَالْمُسْتَقِلُّ، وَإِذَا سَبَبٌ وَاصِلٌ مِنَ الْأَرْضِ إِلَى السَّمَاءِ، فَأَرَاكَ أَخَذْتَ بِهِ فَعَلَوْتَ، ثُمَّ أَخَذَ بِهِ رَجُلٌ آخَرُ فَعَلَا بِهِ، ثُمَّ أَخَذَ بِهِ رَجُلٌ آخَرُ فَعَلَا بِهِ، ثُمَّ أَخَذَ بِهِ رَجُلٌ آخَرُ فَانْقَطَعَ ثُمَّ وُصِلَ. فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ: يَا رَسُولَ اللهِ، بِأَبِي أَنْتَ، وَاللهِ لَتَدَعَنِّي فَأَعْبُرَهَا، فَقَالَ النَّبِيُّ r: «اعْبُرْ». قَالَ: أَمَّا الظُّلَّةُ فَالْإِسْلَامُ، وَأَمَّا الَّذِي يَنْطِفُ مِنَ الْعَسَلِ وَالسَّمْنِ فَالْقُرْآنُ، حَلَاوَتُهُ تَنْطُفُ، فَالْمُسْتَكْثِرُ مِنَ الْقُرْآنِ وَالْمُسْتَقِلُّ، وَأَمَّا السَّبَبُ الْوَاصِلُ مِنَ السَّمَاءِ إِلَى الْأَرْضِ فَالْحَقُّ الَّذِي أَنْتَ عَلَيْهِ، تَأْخُذُ بِهِ فَيُعْلِيكَ اللهُ، ثُمَّ يَأْخُذُ بِهِ رَجُلٌ مِنْ بَعْدِكَ فَيَعْلُو بِهِ، ثُمَّ يَأْخُذُ رَجُلٌ آخَرُ فَيَعْلُو بِهِ، ثُمَّ يَأْخُذُهُ رَجُلٌ آخَرُ فَيَنْقَطِعُ بِهِ، ثُمَّ يُوَصَّلُ لَهُ فَيَعْلُو بِهِ، فَأَخْبِرْنِي يَا رَسُولَ اللهِ، بِأَبِي أَنْتَ، أَصَبْتُ أَمْ أَخْطَأْتُ؟ قَالَ النَّبِيُّ r: «أَصَبْتَ بَعْضًا وَأَخْطَأْتَ بَعْضًا». قَالَ: فَوَاللهِ لَتُحَدِّثَنِّي بِالَّذِي أَخْطَأْتُ، قَالَ: «لَا تُقْسِمْ».

 

.21337046. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай сўзлаб берар эди:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, шундай деди: «Бу кеча тушимда сариёғ ва асал томчилаётган бир булутни кўрдим. Одамлар ундан кафтларига олишаётган экан. Кўп олаётгани ҳам, кам олаётгани ҳам бор эди. Қарасам, ердан осмонга туташган бир чилвир. Сизнинг уни ушлаб, кўтарилганингизни кўрдим. Сўнг уни бошқа бир киши ушлади‑да, у билан кўтарилди. Кейин уни бошқа бир одам ушлади‑да, у билан кўтарилди. Сўнг уни бошқа бир киши ушлаган эди, у узилиб кетди. Кейин эса яна уланди». Шунда Абу Бакр: «Эй Аллоҳнинг Расули, отам сизга фидо бўлсин, Аллоҳга қасамки, менга қўйиб берасиз, уни мен таъбир қиламан», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таъбир қил‑чи!» дедилар. У шундай деди: «Булут – Ислом, томаётган асал билан сариёғ – Қуръон, унинг ҳаловати томиб турибди. Қуръондан кўп баҳра олаётган ҳам, кам баҳра олаётганлар ҳам бор. Осмондан ерга туташган чилвир эса сиз турган ҳақдир. Сиз уни ушлаб турибсиз, Аллоҳ эса сизни юксалтирмоқда. Сўнг уни сиздан кейин бир киши ушлайди‑да, у билан кўтарилади. Кейин уни бошқа бир киши ҳам ушлайди‑да, у ҳам у билан кўтарилади. Сўнгра уни бошқа бир киши ушлаб, уни узиб юборади. Кейин уни унга улаб беришади ва у ҳам у билан кўтарилади. Эй Аллоҳнинг Расули, отам сизга фидо бўлсин! Айтинг‑чи, тўғри топдимми ёки хато қилдимми?» Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Баъзисини тўғри топдинг, баъзисини хато айтдинг», дедилар. У: «Аллоҳга қасамки, хато айтганимни айтиб берасиз!» деган эди, у зот: «Қасам ичма!» дедилар».

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.