93 – كِتَاب: الْفِتَنِ
بسم الله الرّحمن الرّحيم
93. Фитналар китоби
1572/1 – بَاب: قَوْلِ النَّبِيِّ r: «سَتَرَوْنَ بَعْدِي أُمُورًا تُنْكِرُونَهَا»
1572.1-боб.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
«Мендан кейин тезда ўзингиз инкор қиладиган
ишларни кўрасизлар» деган сўзлари ҳақида
2134/7053 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «مَنْ كَرِهَ مِنْ أَمِيرِهِ شَيْئًا فَلْيَصْبِرْ، فَإِنَّهُ مَنْ خَرَجَ مِنَ السُّلْطَانِ شِبْرًا مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً».
.21347053. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз амирининг бирор жиҳатини хушламаса, сабр қилсин, чунки ким султон измидан бир қарич ташқари чиқса, жоҳилий ўлимда ўлади», дедилар».
2134أ/7054 – وَفِي رِوَايَةٍ أُخْرَى عَنْهُ قَالَ: «مَنْ رَأَى مِنْ أَمِيرِهِ شَيْئًا يَكْرَهُهُ فَلْيَصْبِرْ عَلَيْهِ، فَإِنَّهُ مَنْ فَارَقَ الْجَمَاعَةَ شِبْرًا فَمَاتَ، إِلَّا مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً».
2134А/7054. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким амирида ўзи ёқтирмайдиган бирор жиҳат кўрса, бунга сабр қилсин, чунки ким жамоатдан бир қарич ажраб ўлса, жоҳилий ўлимда ўлибди», дедилар».