1581/10 - بَاب

1581.10-Боб.

 

2145/7121 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ r قَالَ: «لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تَقْتَتِلَ فِئَتَانِ عَظِيمَتَانِ، يَكُونُ بَيْنَهُمَا مَقْتَلَةٌ عَظِيمَةٌ، دَعْوَتُهُمَا وَاحِدَةٌ. وَحَتَّى يُبْعَثَ دَجَّالُونَ كَذَّابُونَ، قَرِيبٌ مِنْ ثَلَاثِينَ، كُلُّهُمْ يَزْعُمُ أَنَّهُ رَسُولُ اللهِ، وَحَتَّى يُقْبَضَ الْعِلْمُ، وَتَكْثُرَ الزَّلَازِلُ، وَيَتَقَارَبَ الزَّمَانُ، وَتَظْهَرَ الْفِتَنُ، وَيَكْثُرَ الْهَرْجُ وَهْوَ الْقَتْلُ. وَحَتَّى يَكْثُرَ فِيكُمُ الْمَالُ، فَيَفِيضَ حَتَّى يُهِمَّ رَبَّ الْمَالِ مَنْ يَقْبَلُ صَدَقَتَهُ، وَحَتَّى يَعْرِضَهُ، فَيَقُولَ الَّذِي يَعْرِضُهُ عَلَيْهِ: لَا أَرَبَ لِي بِهِ. وَحَتَّى يَتَطَاوَلَ النَّاسُ فِي الْبُنْيَانِ. وَحَتَّى يَمُرَّ الرَّجُلُ بِقَبْرِ الرَّجُلِ فَيَقُولُ: يَا لَيْتَنِي مَكَانَهُ. وَحَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبِهَا، فَإِذَا طَلَعَتْ وَرَآهَا النَّاسُ - يَعْنِي - آمَنُوا أَجْمَعُونَ، فَذَلِكَ حِينَ (لَا يَنْفَعُ نَفْسًا إِيمَانُهَا لَمْ تَكُنْ آمَنَتْ مِنْ قَبْلُ، أَوْ كَسَبَتْ فِي إِيمَانِهَا خَيْرًاوَلَتَقُومَنَّ السَّاعَةُ وَقَدْ نَشَرَ الرَّجُلَانِ ثَوْبَهُمَا بَيْنَهُمَا، فَلَا يَتَبَايَعَانِهِ وَلَا يَطْوِيَانِهِ. وَلَتَقُومَنَّ السَّاعَةُ وَقَدِ انْصَرَفَ الرَّجُلُ بِلَبَنِ لِقْحَتِهِ فَلَا يَطْعَمُهُ، وَلَتَقُومَنَّ السَّاعَةُ وَهْوَ يُلِيطُ حَوْضَهُ فَلَا يَسْقِي فِيهِ، وَلَتَقُومَنَّ السَّاعَةُ وَقَدْ رَفَعَ أُكْلَتَهُ إِلَى فِيهِ فَلَا يَطْعَمُهَا».

 

.21457121. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Муддаоси бир бўлган икки улкан жамоа жанг қилиб, катта қирғинбарот бўлмагунча, ҳар бири ўзини Аллоҳнинг Расули деб даъво қиладиган ўттизга яқин каззоб дажжоллар чиқмагунча, илм суғуриб олинмагунча, зилзилалар кўпаймагунча, замон қисқармагунча, фитналар юзага чиқиб, ҳарж – бу қатлдир – кўпаймагунча, мол‑дунёингиз кўпайиб, тўлиб‑тошмагунча, ҳатто мол‑дунё эгаси садақасини ким қабул қилишининг ташвишини қиладиган, ҳатто уни таклиф қилса, таклиф этилган «Бунга менинг эҳтиёжим йўқ», демагунча, одамлар кимўзарга уй қурмагунча, киши бировнинг қабри ёнидан ўтаётиб, «Қани энди унинг ўрнида бўлсам!» деб юбормагунча ва қуёш мағрибидан чиқмагунча қиёмат қоим бўлмайди. (Қуёш мағрибдан) чиққанда одамлар уни кўради – яъни барчаси иймон келтиради. – Ана ўша аввал иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган жонга иймони наф бермайдиган вақтдир. Қиёмат шундай қоим бўладики, ҳатто кийимлигини ёйган икки киши уни савдолашиб ҳам, ўраб ҳам улгурмайди. Қиёмат шундай қоим бўладики, киши туясининг сутини олиб кетади, лекин ичишга улгурмайди. Қиёмат шундай қоим бўладики, ҳовузини суваб турган одам унга сув қуйишга улгурмайди. Қиёмат шундай қоим бўладики, луқмасини оғзига олган одам уни ейишга улгурмайди».

 

 

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.