Ҳадис 2162 / Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «ҳали Ўзингиздан олдингиларнинг одатларига эргашиб кетасизлар» деганлари ҳақида

1595/4 – بَاب: قَوْلِ النَّبِيِّ r: «لَتَتْبَعُنَّ سَنَنَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ»

1595.4-БОБ.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
«ҳали Ўзингиздан олдингиларнинг одатларига
эргашиб кетасизлар» деганлари ҳақида

 

2162/7319 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى تَأْخُذَ أُمَّتِي بِأَخْذِ الْقُرُونِ قَبْلَهَا، شِبْرًا بِشِبْرٍ وَذِرَاعًا بِذِرَاعٍ». فَقِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، كَفَارِسَ وَالرُّومِ؟ فَقَالَ: «وَمَنِ النَّاسُ إِلَّا أُولَئِكَ».

 

.21627319. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматим ўзидан олдингиларнинг тутумини қаричма‑қарич, зироъма‑зироъ* тутмагунича қиёмат қоим бўлмайди», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, форс ва румларнингми?» дейишди. «Ўшалар бўлмай ким бўларди?» дедилар».

 

* Зироъ – қадимги узунлик ўлчовларидан бўлиб, ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқ учигача бўлган оралиққа қиёсан олинган. Зироъ бугунги ўлчовда 46,2 смга тўғри келади.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.