Ҳадис 2166 / ТАВҲИД КИТОБИ

بسم الله الرّحمن الرّحيم

97 – كِتَاب: التَّوْحِيدِ

ТАВҲИД КИТОБИ

 

1599/1 - بَابُ مَا جَاءَ فِي دُعَاءِ النَّبِيِّ r أُمَّتَهُ إِلَى تَوْحِيدِ اللهِ

1599.1-БОБ.

 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини
Аллоҳ табарока ва таолонинг тавҳидига
чақирганлари хусусида келган хабарлар ҳақида

 

2166/7375 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا، زَوج النّبيّ صلى الله عليه وسلم أَنَّ النَّبِيَّ r بَعَثَ رَجُلًا عَلَى سَرِيَّةٍ، وَكَانَ يَقْرَأُ لِأَصْحَابِهِ فِي صَلَاتِهِ فَيَخْتِمُ بـِ(قُلْ هُوَ الله أحَد)، فَلَمَّا رَجَعُوا ذَكَرُوا ذَلِكَ لِلنَّبِيِّ r، فَقَالَ: «سَلُوهُ لِأَيِّ شَيْءٍ يَصْنَعُ ذَلِكَ». فَسَأَلُوهُ، فَقَالَ: لِأَنَّهَا صِفَةُ الرَّحْمَنِ، وَأَنَا أُحِبُّ أَنْ أَقْرَأَ بِهَا، فَقَالَ النَّبِيُّ r: «أَخْبِرُوهُ أَنَّ اللهَ يُحِبُّهُ».

 

.21667375. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини бир сарияга бош қилиб юбордилар. У ҳамроҳларига намоз ўқиб бериб, қироатини «Қул ҳуваллоҳу аҳад» билан тугатарди. Улар қайтишгач, буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишди. У зот: «Ундан сўранглар‑чи, нега бундай қилар экан?» дедилар. Ундан сўрашган эди, «Чунки у Раҳмоннинг сифатидир. Мен уни ўқишни яхши кўраман», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга айтиб қўйинглар, Аллоҳ ҳам уни яхши кўради», дедилар».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.