1601/3 – بَابُ: قَوْلِ اللهِ تَعَالَى: (وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيم) [إبراهيم: 4]

وقَوْلِه: (سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ الْعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُون) [الصافات: 180]

وَقَوْله: (وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ) [الـمنافقون: 8]

ِ

1601.3-БОБ.

Аллоҳ таолонинг «У азиздир, ҳакимдир», «иззат Робби бўлмиш Роббинг... покдир», «азизлик Аллоҳга ва Унинг Расулига... хосдир» дегани ҳамда Аллоҳнинг иззати ва сифатлари билан қасам ичиш ҳақида

 

Изоҳ: Бу ерда «وَهْوَ» калимаси Қолун, Абу Амр, Кисоий ва Абу Жаъфар раҳматуллоҳи алайҳимнинг қироатига кўра «ҳа» ҳарфи сукунли қилиб келтирилган. Бошқа қориларнинг, жумладан, Осимнинг қироатида заммали ўқилади.

 

2168/7383 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ r كَانَ يَقُولُ: «أَعُوذُ بِعِزَّتِكَ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ الَّذِي لَا يَمُوتُ، وَالْجِنُّ وَالْإِنْسُ يَمُوتُونَ».

 

.21687383. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иззатинг паноҳига қочаман. Ўлмайдиган Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ. Жин ва инсонлар эса ўлади», дер эдилар».

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.