1602/4 – بَاب: قَوْلِ اللهِ تَعَالَى: (وَيُحَذِّرُكُمُ اللَّهُ نَفْسَهُ). [آل عمران: 28]
وَقَوْلِ الله تَعَالَى: (تَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِي وَلَا أَعْلَمُ مَا فِي نَفْسِكَ) [الـمائدة: 116].
1602.4-БОБ.
Аллоҳ таолонинг «Аллоҳ сизларни ўзидан
огоҳлантиради» деган сўзи ҳамда у зот жалла
зикруҳунинг «менинг борлиғимда нима бўлса,
сен уни биласан, мен эса Сенинг борлиғингда
нима борлигини билмайман» деган сўзи ҳақида
Изоҳ: Бу бобда Аллоҳ таолога нисбатан «нафс» сўзини ишлатиш мумкинлиги ҳақида сўз боради. Бу калиманинг маънолари кўп бўлиб, бу ерда нарсанинг ўзи, ҳақиқати, борлиғи мазмунини билдириб келади.
2169/7404 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «لَمَّا خَلَقَ اللهُ الْخَلْقَ، كَتَبَ فِي كِتَابِهِ هُوَ يَكْتُبُ عَلَى نَفْسِهِ، وَهْوَ وَضْعٌ عِنْدَهُ عَلَى الْعَرْشِ: إِنَّ رَحْمَتِي تَغْلِبُ غَضَبِي».
.21697404. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ махлуқотни яратгач, Ўз Китобига «Албатта, раҳматим ғазабимдан устундир», деб ёзиб қўйди. У Зот буни Ўзига фарз қилди. У (Китоб) У Зотнинг ҳузурида, Аршнинг устига қўйилгандир».