101-ҳадис

101/1. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар:

سُبْحَانَكَ اللهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلاَ إِلَهَ غَيْرُكَ

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук», дер эдилар.

(Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени айбу нуқсонлардан поклайман. Сенинг исминг муборакдир. Азаматинг олийдир. Сендан бошқа илоҳ йўқдир.)

Бу ҳадисни «Сунан» соҳиблари ривоят қилишган ва заиф дейишган. Лекин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган худди шу лафздаги ҳадисни саҳиҳ, деб айтишган.

(Бизнинг Ҳанафийя мазҳабида такбиру таҳримадан кейин, фотиҳадан олдин мана шу дуони ўқилади. – Таржимон.)

* حديث عائشة رضي الله عنها كان النبي صلى الله عليه وسلم إذا افتتح الصلاة قال: "سبحانك اللهم وبحمدك، وتبارك اسمك، وتعالى جدك، ولا إله غيرك". رواه الترمذي وأبو داود وابن ماجه بأسانيد ضعيفة، وضعفه أبو داود والترمذي والبيهقي وغيرهم ، ورواه أبو داود والترمذي والنسائي وابن ماجه والبيهقي من رواية أبي سعيد الخدري وضعفوه.


Улашиш
|
|
Нусха олиш