110/6. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рукуъга борганингизда Раббингизни улуғланглар», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Бу ҳадисдан Аллоҳ таолони қайси лафз билан бўлса ҳам, рукуъда улуғлаш тушунилади.
(Бизнинг Ҳанафия мазҳабимизда «Субҳана роббийал ъазийм»ни айтиш юқоридаги ҳадисда айтилганидек, Аллоҳни улуғлаш ҳисобланади. – Таржимон.)
* وروينا في "صحيح مسلم" عن ابن عباس رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "فأما الركوع فعظموا فيه الرب".