114/2. Али розияллоҳу анҳу ва Ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон рукуъдан бошларини кўтарсалар:
سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ رَبَّنَا لَكَ الحَمْدُ مِلْءَ السَّمَاوَاتِ وَمِلْءَ الأَرْضِ وَمِلْءَ مَا شِئْتَ مِنْ شَيْءٍ بَعْدُ
«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, Роббана лакал ҳамду мил`ас самавати ва мил`а ларзи ва мил`а ма ши`та мин шай`ин баъд», дер эдилар.
(Маъноси: Ким ҳамд айтса, Аллоҳ уни эшитади. Раббимиз, Сенга осмон тўлалигича, ер тўлалигича ва ундан кейин нимани хоҳласанг, ўшанинг тўлалигича ҳамд бўлсин.)
Имом Муслим ривоятлари.
* وروينا في "صحيح مسلم" عن علي وابن أبي أوفى رضي الله عنهم: أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان إذا رفع رأسه قال: "سمع الله لمن حمده، ربنا لك الحمد، ملء السموات وملء الأرض وملء ما شئت من شئ بعد".