129-ҳадис

129/2. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу холалари Маймуна розияллоҳу анҳонинг уйларида ётиб қолганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги намозлари ҳақида кўрганларини қуйидагича зикр қилдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждадан бошларини кўтарсалар:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاجْبُرْنِي وَارْفَعْنِي وَارْزُقْنِي وَاهْدِنِي وَعَافِنِي

«Роббиғфирлий варҳамний важбурний варфаъний варзуқний ваҳдиний ва ъафиний», деб айтар эдилар».

(Маъноси: Эй Раббим, гуноҳларимни кечир, менга раҳм қил, менга ёрдам бер, мени олий мартабаларга кўтар, менга ризқ бер, мени ҳидоятда ва офиятда қил.)

Имом Байҳақий ривояти.

Абу Довуднинг ривоятида "Ва ъафиний" сўзи зиёда қилинган.

Фасл: Икки сажда орасидаги оҳиста ўтириш ҳам суннат амаллардандир. Бу ҳақда саҳиҳ Бухорий ва бошқа ҳадис китобларида келган. Мазкур амални Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бажарганлар.

* وبما رويناه في "سنن البيهقي"، عن ابن عباس في حديث مبيته عند خالته ميمونة رضي الله عنها وصلاة النبي صلى الله عليه وسلم في الليل، فذكره قال: وكان إذا رفع رأسه من السجدة قال: "رب اغفر لي وارحمني واجبرني وارفعني وارزقني واهدني".

وفي رواية أبي داود "وعافني" وإسناده حسن، والله أعلم.

Улашиш
|
|
Нусха олиш