13/13. Яна Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: «Биронтангиз бир кунда мингта ҳасанот касб қила оладими?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта ҳасанотни қандай қилиб олиш мумкин?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким юзта тасбиҳ айтса, мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар».
Имом Муслим ривоятлари.