132-ҳадис

132/3. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қавмга имом бўлган киши дуода ўзини хослаб олмасин. Агар шундоқ қиладиган бўлса, жамоатдагиларга хиёнат қилибди», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий уни ҳасан ҳадис дедилар.

(Масалан, имом «гуноҳларимни кечир», демасдан, «гуноҳларимизни кечир», деб кўплик лафзида  айтади. – Таржимон.)

* وروينا في سنن أبي داود، والترمذي، عن ثوبان رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "لا يؤم عبد قوما فيخص نفسه بدعوة دونهم، فإن فعل فقد خانهم". قال الترمذي: حديث حسن.

Улашиш
|
|
Нусха олиш