14/14. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг ҳар битта аъзоингизга садақа вожибдир. Ҳар бир тасбиҳингиз – садақа, ҳар бир таҳмидингиз – садақа, ҳар бир таҳлилингиз – садақа, ҳар бир такбирингиз – садақа, яхшиликка буюришингиз – садақа, ёмонликдан қайтаришингиз – садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракъат зуҳо намози ўқишингиз кифоядир», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.