141-ҳадис

141/1. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қиладилар:

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга ташаҳҳудни ўргатиб, ундан кейин хоҳлаган дуони ихтиёр қилишни айтдилар», дейдилар.

Имом Бухорий ривоятларида: "Ўзига ёққан дуони танлаб, у билан дуо қилади", дейилган.

Имом Муслим ривоятларида: «У зот хоҳлаган нарсаларини сўрардилар», деб айтилган.

* روينا في "صحيحي البخاري ومسلم" عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه "أن النبي صلى الله عليه وسلم علمهم التشهد ثم قال في آخر: "ثم يتخير [ بعد ] من الدعاء" وفي رواية البخاري: "[ثم ليتخير من الدعاء] أعجبه إليه فيدعو".

وفي روايات لمسلم: "ثم ليتخير من المسألة ما شاء".

Улашиш
|
|
Нусха олиш