147-ҳадис

147/1. Саҳл ибн Саъд Соидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг намозида бирор ҳодиса юз берса:

سُبْحَانَ اللهِ

«Субҳаналлоҳ», деб айтсин», дедилар.

Бошқа бир ривоятда: «Агар бирор иш содир бўлса, эркаклар тасбиҳ айтсин, аёллар қарсак чалсин», дейилган.

Яна бошқа бир ривоятда: «Тасбиҳ эркаклар учун, қарсак аёллар учун», дейилади.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

* روينا في "صحيحي البخاري ومسلم" عن سهل بن سعد الساعدي رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "من نابه شئ في صلاته، فليقل: سبحان الله".

وفي رواية في الصحيح: "إذا نابكم أمر فليسبح الرجال، ولتصفق النساء".

وفي رواية: "التسبيح للرجال والتصفيق للنساء".

Улашиш
|
|
Нусха олиш