149-ҳадис

149/2. Имом Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳ китобларида келтирилган ҳадисда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари тугаганини такбирдан (айтган зикрларидан) билар эдим», деб хабар берганлар.

* وفي رواية في "صحيحيهما" عن ابن عباس رضي الله عنهما: "أن رفع الصوت بالذكر حين ينصرف الناس من المكتوبة كان على عهد رسول الله صلى الله عليه وسلم.
وقال ابن عباس: "كنت أعلم إذا انصرفوا بذلك إذا سمعته".

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо яна айтадилар:

«Одамлар фарз намозини тугатгач, овозларини кўтариб зикр қилишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ҳам бор эди».

Ибн Аббос: "Шуни эшитиб, уларнинг намозни тамомлашганини билар эдим», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

* وروينا في "صحيحي البخاري ومسلم" عن ابن عباس رضي الله عنهما قال: "كنت أعرف انقضاء صلاة رسول الله صلى الله عليه وسلم بالتكبير".

وفي رواية مسلم: "كنا".

Улашиш
|
|
Нусха олиш