157-ҳадис

157/10. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки хислат бор. Қайси бир мусулмон банда уни доим бажариб юрса, жаннатга киради, дедилар. Улар енгил, аммо унга амал қиладиганлар оз. Биринчиси, ҳар бир намоз сўнгида ўн марта «субҳаналлоҳ», ўн марта  «алҳамду лиллаҳ», ўн марта «Аллоҳу акбар», дейиш. Бу бир кунда тилда 150 та, мезонда бўлса, 1500 тадир. Иккинчиси, тўшакка кирганда, (ухлашдан олдин) ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар», ўттиз уч марта «алҳамду лиллаҳ» ўттиз уч марта «субҳаналлоҳ, деса, тилида 100 та, мезонда эса, 1000 та бўлади», дедилар.

Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уни қўллари билан таъкидлаганларини кўрдим. Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, нима учун енгил бўлса ҳам, уни бажарадиганлар оз?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ухлашни хоҳлаган пайтда шайтон келиб, мана шу калималарни айтишдан олдин ухлатиб қўяди. Намоз ўқиб бўлганидан кейин ҳам шайтон келиб, мана шу калималарни айтишидан олдин унга бир зарур ишни эслатади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоятлари.

* وروينا في "سنن أبي داود والترمذي والنسائي" عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما، عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "خصلتان أو خلتان لا يحافظ عليهما عبد مسلم إلا دخل الجنة، هما يسير، ومن يعمل بهما قليل، يسبح الله تعالى دبر كل صلاة عشرا ويحمد عشرا، ويكبر عشرا، فذلك خمسون ومائة باللسان، وألف وخمسمائة في الميزان، ويكبر أربعا وثلاثين إذا أخذ مضجعه، ويحمد ثلاثا وثلاثين، ويسبح ثلاثا وثلاثين فذلك مائة باللسان، وألف بالميزان، قال: فلقد رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم يعقدها بيده، قالوا: يارسول الله كيف هما يسير، ومن يعمل بهما قليل؟ قال: يأتي أحدكم - يعني الشيطان - في منامه، فينومه قبل أن يقوله، ويأتيه في صلاته، فيذكره حاجة قبل أن يقولها".

Улашиш
|
|
Нусха олиш