16/16. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир аёлнинг ҳузурига кирдилар. Унинг олдида данак (ёки майда) тошлар бор эди. Аёл ана шуларни санаб, тасбиҳ айтарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Бундан енгилроқ ва афзалроқ нарсани айтайми?
سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي السَّمَاءِ وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي الأَرْضِ وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا بَيْنَ ذَلِكَ وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا هُوَ خَالِقٌ
«Субҳаналлоҳи ъадада ма холақо фис-самаи ва субҳаналлоҳи ъадада ма холақо фил-арзи ва субҳаналлоҳи ъадада ма байна залика ва субҳаналлоҳи ъадада ма ҳува холиқ», деб айт», дедилар.
(Маъноси: Осмонда яратган нарсалари ададича Аллоҳни поклайман, ерда яратган нарсалари ададича Аллоҳни поклайман, у иккаласи орасидаги нарсалар ададича Аллоҳни поклайман ва У яратадиган нарсалари ададича Аллоҳни поклайман.)
«Аллоҳу акбар», «алҳамду лиллаҳ», «ла илаҳа иллаллоҳ», «ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» калималарини ҳам худди «субҳаналлоҳ»ни айтгандек айтади.
(Яъни, «Аллоҳу акбар ъадада ма холақо фис-самаи ва Аллоҳу акбар ъадада ма холақо фил-арзи...» деб.)
Имом Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.