165/1. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиб, сўнг қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилса, кейин икки ракъат нафл намози ўқиса, худди мукаммал ва тўла-тўкис ҳаж ва умра қилганнинг савобини олгандек бўлади», деб айтдилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, уни ҳасан ҳадис дедилар.
* روينا عن أنس رضي الله عنه في كتاب الترمذي وغيره، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من صلى الفجر في جماعة ثم قعد يذكر الله تعالى حتى تطلع الشمس ثم صلى ركعتين كانت كأجر حجة وعمرة تامة تامة تامة". قال الترمذي: حديث حسن.