167/3. Саҳоба Муслим ибн Ҳорис Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишига шивирлаб: «Шом намозини ўқиб бўлсанг,
اللهُمَّ أجِرْنِي مِنَ النَّارِ
«Аллоҳумма ажирни минан нар» (Аллоҳим, менга дўзахдан нажот бер), деб етти марта айт. Шуни айтган кечангда вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади. Агар ана уни бомдод намозида айтсанг ва шу куни вафот этсанг, сенга дўзахдан омонлик ёзилади», дедилар.
Абу Довуд ривоятлари.
* وروينا في "سنن أبي داود" عن مسلم بن الحارث التميمي الصحابي رضي الله عنه، عن رسول الله صلى الله عليه وسلم أنه أسر إليه فقال: "إذا انصرفت من صلاة المغرب فقل: اللهم أجرني من النار سبع مرات، فإنك إذا قلت ذلك ثم مت من ليلتك كتب لك جوار منها، وإذا صليت الصبح فقل كذلك، فإنك إن مت من يومك كتب لك جوار منها".