175/6. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирса:
أَمْسَيْنَا وَاَمْسَي الْمُلْكُ للهِ وَالحَمْدُ للهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَي كُلُّ شَيْءٍ قَدِيرٌ رَبِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذِهِ الليْلَةِ وَخَيْرَ مَا بَعْدَهَا وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِي هَذِهِ الليْلَةِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهَا رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكَسَلِ وَالْهَرَمِ وَسُوءِ الكِبَرِ أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي القَبْرِ
«Амсайна ва амсал мулку лиллаҳ, валҳамду лиллаҳи ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр. Робби ас`алука хойро ма фий ҳазиҳил лайлати ва хойро ма баъдаҳа ва аъузу бика мин шарри ма фий ҳазиҳил лайлати ва шарри ма баъдаҳа, робби аъузу бика минал касали валҳароми ва су`ул кибар. Аъузу бика мин ъазабин фин нари ва ъазабин фил қобр», деб айтар эдилар.
Агар тонг отса: «Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳ», деб, қолганини ўшандай давом эттирардилар.
(Маъноси: Биз ҳам, бутун мулк ҳам Аллоҳники бўлган ҳолда кеч киргизди. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уникидир. Мақтов ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сендан бу кечанинг яхшиликларини ва ундан кейинги яхшиликларни сўрайман. Бу кечанинг ёмонлигидан ва ундан кейинги кечанинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман. Эй Раббим, Сенинг номинг ила дангасаликдан, жуда қариб кетишдан ва кибрликни ёмонидан паноҳ тилайман. Яна дўзах ва қабр азобидан ҳам паноҳ тилайман.)
Имом Муслим ривоятлари.
* وروينا في "صحيح مسلم" عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه قال: كان النبي صلى الله عليه وسلم إذا أمسى قال: "أمسينا وأمسى الملك لله، والحمد لله، لا إله إلا الله وحده لا شريك له". قال الراوي: أراه قال فيهن: "له الملك وله الحمد وهو على كل شئ قدير، رب أسألك خير ما في هذه الليلة وخير ما بعدها وأعوذ بك من شر ما في هذه الليلة وشر ما بعدها، رب أعوذ بك من الكسل وسوء الكبر، أعوذ بك من عذاب في النار وعذاب في القبر، وإذا أصبح قال ذلك أيضا: أصبحنا وأصبح الملك لله...".