195-ҳадис

195/26. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар тонг отса ва кеч кирса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَجْأَةِ الْخَيْرِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فَجْأَةِ الشَرِّ

«Аллоҳумма инний ас`алука мин фаж`атил хойри ва аъузу бика мин фаж`атиш шарр», деган дуони ўқир эдилар.

(Маъноси: Аллоҳим, тўсатдан яхшилик бўлишини Сендан сўрайман ва тўсатдан ёмонлик бўлишидан Сендан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.

* وروينا فيه عن أنس رضي الله عنه، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان يدعو بهذه الدعوة إذا أصبح وإذا أمسى: "اللهم إني أسألك من فجأة الخير، وأعوذ بك من فجأة الشر".

Улашиш
|
|
Нусха олиш