2-ҳадис

2/2. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми? Аллоҳ таоло учун каломларнинг энг яхшиси

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

 «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб айтишингдир», дедилар».

Бошқа ривоятда айтилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қайси калом афзал?» деб сўрашди. У зот: «Аллоҳ фаришталари ёки бандалари айтишини ихтиёр қилган «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», калимасидир», дедилар», дейилган.  Имом Муслим ривоятлари.

* وروينا في (صحيح مسلم) عن أبي ذر رضي الله عنه قال : قال لي رسول الله صلى الله عليه وسلم : (ألا أخبرك بأحب الكلام إلى الله تعالى ؟ إن أحب الكلام إلى الله : سبحان الله وبحمده) وفي رواية : سئل رسول الله صلى الله عليه وسلم : أي الكلام أفضل ؟ قال : ما اصطفى الله لملائكته أو لعباده : سبحان الله وبحمده).

Улашиш
|
|
Нусха олиш