200-ҳадис

200/31. Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Банда тонг оттирса, бир нидо қилувчи нидо қилиб: «ал‑Малик ва ал‑Қуддус сифатли Аллоҳни поклаб ёд этинглар», дейди», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

* وفي رواية ابن السني: " إلا صرخ صارخ: أيها الخلائق سبحوا الملك القدوس".

Ибн Суннийнинг ривоятларида: «Эй халойиқ, ал‑Малик ва ал‑Қуддус сифатли Аллоҳни поклаб ёд этинглар, деб бир жарчи жар солади», дейилган.

* وروينا في كتابي الترمذي وابن السني، عن الزبير بن العوام رضي الله عنه، عن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "ما من صباح يصبح العباد إلا مناد ينادي: سبحان الملك القدوس".

Улашиш
|
|
Нусха олиш