204-ҳадис

204/35. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким тонг отганида «Ҳа, Мийм»дан «илайҳил масийр»гача (Ғофир сураси, 1-3‑оятлар) ва Оятул курсийни ўқиса, кеч киргунича муҳофаза қилинади. Ким у иккитасини кеч кирганида ўқиса, тонг отгунича муҳофаза қилинади», дедилар.

Имом Термизий ва Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилишган.

* وروينا في كتابي الترمذي وابن السني بإسناد ضعيف، عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من قرأ (حم المؤمن) إلى: (إليه المصير) وآية الكرسي حين يصبح حفظ بهما حتى يمسي، ومن قرأهما حين يمسي حفظ بهما حتى يصبح".

Улашиш
|
|
Нусха олиш