215-ҳадис

215/1. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар витр намозида салом берсалар:

سُبْحَانَ الْمَلِكِ القُدُّوسِ

«Субҳанал маликил қуддус», деб айтар эдилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Насаий ва Ибн Суннийнинг ривоятларида «Субҳанал маликил қуддус»ни уч марта айтишлари ривоят қилинган.

(Маъноси: Малик ва қуддус сифатли Аллоҳ покдир.)

* وروينا في سنن أبي داود، والنسائي، وغيرهما بالإسناد الصحيح، عن أبي بن كعب رضي الله عنه قال: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا سلم في الوتر قال: "سبحان الملك القدوس".

وفي رواية النسائي وابن السني: "سبحان الملك القدوس" ثلاث مرات.

Улашиш
|
|
Нусха олиш