218-ҳадис

218/2. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима билан Алига (розийаллоҳу анҳумо): «Агар тўшакка ётсангиз, ёки жойингизни лозим топсангиз ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳи, Аллоҳу акбар», деб айтинглар», деб тайинлаганлар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда: «Тасбиҳни ўттиз тўрт марта айтинг», яна биттасида: «Такбирни  ўттиз тўрт марта айтинг», деганлар.

Али розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимдан бери уларни айтишни тарк қилганим йўқ», деган эдилар, «Сиффин кечасида ҳам тарк қилмадингизми?» деб сўрашди. Шунда Али розияллоҳу анҳу: "Сиффин кечасида ҳам тарк қилмадим", дедилар.

* وروينا في صحيحي البخاري ومسلم، عن علي رضي الله عنه، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال له ولفاطمة رضي الله عنهما: "إذا أويتما إلى فراشكما، أو إذا أخذتما مضاجعكما، فكبرا ثلاثا وثلاثين، وسبحا ثلاثا وثلاثين،  واحمدا ثلاثا وثلاثين".

وفي رواية: "التسبيح أربعا وثلاثين".

وفي رواية: "التكبير أربعا وثلاثين".

قال علي: فما تركته منذ سمعته من رسول الله صلى الله عليه وسلم قيل له: ولا ليلة صفين؟ قال: ولا ليلة صفين.

Улашиш
|
|
Нусха олиш