235-ҳадис

235/19. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган Аслам қабиласилик бир кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдим, бир саҳобий киши келиб: «Эй Расулуллоҳ, мана шу кеча чаён чақиб олиб, тонг отгунигача ухлаганим йўқ», деди. У зот: «Агар кеч кирганида:

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ

«Аъузу бикалиматиллаҳит тааммаати мин шарри ма холақ», десанг, иншааллоҳ, бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари ила У халқ қилган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)

Абу Довуд ривоятлари.

* وروينا في سنن أبي داود وغيره بإسناد صحيح، عن رجل من أسلم من أصحاب النبي صلى الله عليه وسلم قال: كنت جالسا عند رسول الله صلى الله عليه وسلم، فجاء رجل من أصحابه فقال: يا رسول الله لدغت الليلة فلم أنم حتى أصبحت، قال: ماذا؟ قال: عقرب، قال: "أما إنك لو قلت حين أمسيت: أعوذ بكلمات الله التامات من شر ما خلق لم يضرك شئ إن شاء الله تعالى".

Улашиш
|
|
Нусха олиш