240-ҳадис

240/24. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар киши тўшагига ётадиган бўлса, фаришта ва шайтон мусобақалашади. Фаришта: «Эй Раббим, яхшилик битгин», дейди. Шайтон: «Ёмонлик битгин», дейди. Агар киши Аллоҳни зикр қилса, сўнг ухласа, фаришта уни муҳофаза қилган ҳолда тонг оттиради», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

* وروينا في كتاب ابن السني، عن جابر رضي الله عنه، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "إن الرجل إذا أوى إلى فراشه ابتدره ملك وشيطان، فقال الملك: اللهم اختم بخير، فقال الشيطان: اختم بشر، فإن ذكر الله تعالى ثم نام، بات الملك يكلؤه".

Улашиш
|
|
Нусха олиш