241-ҳадис

241/25. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ алайҳиссалом уйқуга ёнбошласалар:

اللهُمَّ بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي فَاغْفِرْ لِي ذَنْبِي

«Аллоҳумма бисмика роббий вазоъту жамбий фағфирлий занбий», деб айтардилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг исминг билан ёнбошимни қўйдим. Менинг гуноҳларимни кечир.)

Ибн Сунний ривоятлари.

* وروينا فيه عن عبد الله بن عمرو بن العاص رضي الله عنهما عن رسول الله صلى الله عليه وسلم أنه كان يقول إذا اضطجع للنوم: "اللهم باسمك ربي وضعت جنبي فاغفر لي ذنبي".

Улашиш
|
|
Нусха олиш