244-ҳадис

244/28. Яна Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан то дунёдан сафар қилгунларига қадар ҳамроҳ бўлдим. У зот ухлайдиган бўлсалар, қўрқоқликдан, дангасаликдан, малол кўришдан, бахилликдан, кибрдан, аҳли ва молдаги ёмон кўринишдан, қабр азобидан, шайтон ва унинг ширкидан паноҳ тилар эдилар».

Ибн Сунний ривоятлари.

* وروينا فيه عن عائشة رضي الله عنها أيضا قالت: "ما كان رسول الله صلى الله عليه وسلم منذ صحبته ينام حتى فارق الدنيا حتى يتعوذ من الجبن والكسل والسآمة والبخل وسوء الكبر وسوء المنظر في الأهل والمال وعذاب القبر ومن الشيطان وشركه".

Улашиш
|
|
Нусха олиш