25-ҳадис

25/25. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Мен: "Эй Аллоҳнинг Расули! Каломларнинг қайси бири Аллоҳ таолога маҳбуброқ?» деб айтдим. У зот: «Аллоҳ фаришталарига ихтиёр қилган

سُبْحَانَ رَبِّي وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ رَبِّي وَبِحَمْدِهِ

«Субҳана робби ва биҳамдиҳи, субҳана робби ва биҳамдиҳи» жумласини айтиш», дедилар».

Имом Термизий ривоятлари.

* * *

Китобнинг асосий мағзини воқеъликдаги тартибга мувофиқ зикр қилдим, яъни, аввал инсон эрталаб уйқудан турганида ўқилиши лозим дуо-зикрларни, сўнг кийиниб, уйдан чиқаётганида ўқиладиганларини, кейин эса, масжидга бораётиб айтиладиган зикрлар ва ҳоказоларни кунлик тартибига мос равишда келтирдим.

* وروينا فيه عن أبي ذر رضي الله عنه قال: "قلت: يا رسول الله، أي الكلام، أحب إلى الله تعالى؟ قال: "ما اصطفى الله تعالى لملائكته: سبحان ربي وبحمده، سبحان ربي وبحمده". قال الترمذي: حديث حسن صحيح.

Улашиш
|
|
Нусха олиш