264-ҳадис

264/5. Ибн Сунний ривоятларида бундай деганлар:

«Қачон сизлардан бирингиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб:

اللهُمَّ إِنِّي أعُوذُ بِكَ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ وَسَيِّئَاتِ الأَحْلاَمِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъамалиш шайтони ва саййиаатил аҳлами», деса, унга ҳеч нарса бўлмайди».

(Маъноси: Аллоҳим! Мен шайтоннинг амалидан ва булғанган тушдан Сенинг исминг ила паноҳ тилайман.) 

* وروينا في كتاب ابن السني، وقال فيه: "إذا رأى أحدكم رؤيا يكرهها فليتفل ثلاث مرات ثم ليقل: اللهم إني أعوذ بك من عمل الشيطان وسيئات الأحلام فإنها لا تكون شيئا".

Улашиш
|
|
Нусха олиш