268-ҳадис

268/1. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Кечасида бир соат бор. Мусулмон киши ана шу соатга тўғри келиб, Аллоҳ таолодан дунё ва охират яхшиликларини сўраса, Аллоҳ унга беради. Бу соат ҳар кечада бўлади», деганларини эшитдим.

Имом Муслим ривоятлари.

* روينا في "صحيح مسلم" :عن جابر بن عبد الله رضي الله عنهما قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: "إن في الليل لساعة لا يوافقها رجل مسلم يسأل الله تعالى خيرا من أمر الدنيا والآخرة إلا أعطاه الله إياه، وذلك كل ليلة".

Улашиш
|
|
Нусха олиш