28/3. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
« Қачон сизлардан биронтангиз уйқусидан уйғонса:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي رَدَّ عَلَيَّ رُوحِي وَعَافَانِي فِي جَسَدِي وَأَذِنَ لِي بِذِكْرِهِ
«Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи», деб айтсин».
(Маъноси: «Руҳимни менга қайтиб берган, жасадимни офиятда қилган ва ўзини зикр қилиш учун менга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.)
Ибн Сунний бу ҳадисни саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.