29/4. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир бандага Аллоҳ таоло руҳини қайтиб берганида (уйғонганда):
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни кечириб юборади», дедилар».
Ибн Сунний ривоятлари.