31/6. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғониб қолсалар, ўн марта такбир, ўн марта таҳмид, ўн марта «субҳанналлоҳи ва биҳамдиҳи», ўн марта «субҳаналқудус» деб, ўн марта истиғфор, ўн марта таҳлил айтардилар. Сўнгра:
اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ ضِيْقِ الدُّنْيَا وَضِيقِ يَوْمِ القِيَامَةِ
«Аллоҳумма инний аъузу бика мин зийқид дунйа ва зийқи йавмил қийамаҳ»ни ўн марта айтиб, намозни бошлардилар.
(Маъноси: Эй Раббим, дунёнинг торлигидан, қиёматнинг танглигидан Сендан паноҳ тилайман.)
Абу Довуд ривоятлари.