32/7. Яна Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғонсалар:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ سُبْحَانَكَ اللهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَسْتَغْفِرُكَ لِذَنْبِي وَأَسْأَلُكَ رَحْمَتَكَ، اللهُمَّ زِدْنِي عِلْمًا وَلاَ تُزِغْ قَلْبِي بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنِي وَهَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الوَهَّابُ
«Ла илаҳа илла анта, субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик, астағфирука лизанбий ва ас`алука роҳматак, Аллоҳумма зидний ъилман ва ла тузиғ қолбий баъда из ҳадайтаний ва ҳаб лий мин ладунка роҳмаҳ, иннака антал ваҳҳаб», деб айтар эдилар».
(Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга ҳамд айтиш билан Сени поклайман. Гуноҳларимга истиғфор айтаман. Раҳматингни сўрайман. Эй Раббим, илмимни зиёда эт. Ҳидоятга солганингдан кейин қалбимни оғдирма. Ҳузурингдан менга раҳмат бер. Албатта, Сен кўплаб ато этгувчисан.)
Абу Довуд ривоятлари.