50/4. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагиларни эшитдим:
«Ким уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон шерикларига: «Сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», деб айтади. Ким уйига кираётиб, Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Ётоқларингизга етишдингиз», дейди. Таом пайтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Овқатгаям етишдингиз», дейди».
Имом Муслим ривоятлари.
* وروينا عن جابر بن عبد الله رضي الله عنهما قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: " إذا دخل الرجل بيته فذكر الله تعالى عند دخوله وعند طعامه قال الشيطان: لا مبيت لكم ولا عشاء، وإذا دخل فلم يذكر الله تعالى عند دخوله، قال الشيطان: أدركتم المبيت، وإذا لم يذكر الله تعالى عند طعامه قال: أدركتم المبيت والعشاء".
رواه مسلم في صحيحه.