72-ҳадис

72/4. Абдуллоҳ ибн Ҳасан оналаридан, оналари момоларидан ривоят қиладилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар, Аллоҳга ҳамд айтиб, бисмиллаҳ, дер эдилар. Сўнгра:

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

«Аллоҳуммағфир лий вафтаҳлий абваба роҳматик»ни ўқирдилар. Масжиддан чиқсалар:

اللهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ فَضْلِكَ

«Аллоҳуммафтаҳ лий абваба фазлик» (Эй Аллоҳим, менга фазлинг эшикларини оч), деб ўқир эдилар. Ибн Сунний ривоятлари.

* وروينا في كتاب ابن السني عن عبد الله بن الحسن عن أمه عن جدته قالت: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا دخل المسجد حمد الله تعالى وسمى وقال: "اللهم اغفر لي، وافتح لي أبواب رحمتك، وإذا خرج قال مثل ذلك، وقال: اللهم افتح لي أبواب فضلك".

Улашиш
|
|
Нусха олиш