73-ҳадис

73/5. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий  соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар бирортангиз масжиддан чиқишни хоҳласа, иблис аскарларини чақиради. Ва асаларилар амирларининг олдида жамланишгандек, улар ҳам жамланишади. Шунинг учун масжид эшиги олдида турсангиз:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ إِبْلِيسَ وَجُنُودِهِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин иблийса ва жунудиҳ» (Аллоҳим, мен иблисдан ва унинг аскарларидан Сендан паноҳ тилайман), деб айтинглар. Шунда шайтон зарар бермайди», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

* وروينا فيه عن أبي أمامة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "إن أحدكم إذا أراد أن يخرج من المسجد تداعت جنود إبليس، وأجلبت واجتمعت كما تجتمع النحل على يعسوبها، فإذا قام أحدكم على باب المسجد فليقل: اللهم إني أعوذ بك من إبليس وجنوده، فإنه إذا قالها لم يضره".

Улашиш
|
|
Нусха олиш