83/4. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Муаззиннинг овозини эшитган инс ҳам, жин ҳам қиёмат куни унга гувоҳлик беради», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Соҳибларимиз азонми ёки имомлик афзаллиги тўғрисида ихтилоф қилишди. Бу борадаги баҳс тўрт фикрдан иборат бўлди:
1) азон айтиш афзал; 2) имомлик афзал; 3) уларнинг мақомлари бир хил; 4) имомлик ҳуқуқини билса, имомлик афзал, билмаса, азон афзал.
* وعن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: "لا يسمع مدى صوت المؤذن جن ولا إنس ولا شئ إلا شهد له يوم القيامة" رواه البخاري.