91-ҳадис

91/8. Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобаларидан ривоят қилинади:

Билол розияллоҳу анҳу иқоматда «қод қоматис солаҳ»га етганларида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

أقَامَهَا اللهُ وَأَدَامَهَا

 «Ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа» (Аллоҳ уни қоим қилиб ва доим қилсин), дер эдилар. Иқоматнинг бошқа лафзларида азонники каби қайтарар эдилар».

Абу Довуд ривоятлари.

Уни қандай айтишни юқорида Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдан билдик.

* وروينا في "سنن أبي داود" عن رجل عن شهر بن حوشب عن أبي أمامة الباهلي، أو عن بعض أصحاب النبي صلى الله عليه وسلم أن بلالا أخذ في الإقامة، فلما قال: قد قامت الصلاة، قال النبي صلى الله عليه وسلم: "أقامها الله وأدامها"، وقال في سائر ألفاظ الإقامة، كنحو حديث عمر في الأذان.

Улашиш
|
|
Нусха олиш