92/9. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бу киши муаззин иқомат айтаётганини эшитсалар:
اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَآتِهِ سُؤْلَهُ يَوْمَ القِيَامَةِ
«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, солли ъала Муҳаммадин ва атиҳи суълаҳу йавмал қийамаҳ», деб айтар эдилар.
Ибн Сунний ривоятлари.
Азон ёки иқоматни намозда турганида эшитган киши унга жавоб қайтармайди. Аммо намозини тугатганидан сўнг қайтариб олади. Ҳожатхонада эшитиб қолса ҳам, муаззинга ўша пайтда жавоб қайтармайди, балки чиққанидан кейин жавоб беради. Лекин Қуръон ёки ҳадис ўқиётган, тасбиҳ айтаётган ва бошқа ишлар билан шуғулланаётган бўлса, дарҳол тўхтаб, муаззинга жавоб беради. Сўнгра яна машғулотида давом этади. Чунки муаззинга жавоб бериш фурсати тезда ўтиб кетади. Бошқа ишларни кейин ҳам давом эттириш мумкин.
* وروينا في كتاب ابن السني، عن أبي هريرة رضي الله عنه أنه كان إذا سمع المؤذن يقيم الصلاة يقول: اللهم رب هذه الدعوة التامة، والصلاة القائمة، صل على محمد وآته سؤله يوم القيامة.