Илмни бешикдан то қабрга қадар изланглар!
Шарҳ: Мен қаридим, менинг вақтим ўтди, деб ҳеч бир вақт айтиб бўлмайди. Инсоннинг энг охирги нафаси қолгунча билимсизликни кетказишга ҳаракат қилиши зарур.
"Илмни бешикдан то қабрга қадар изланглар", деб айтилган бу сўз ҳикмат бўлиб, имом Термизийдан ривоят қилинган уни тўлдирувчи қуйидаги ҳадис бор:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин кишининг охирги борадиган жойи жаннат бўлмагунича ҳаргиз яхшиликка тўймайди", деб айтганлар.
اُطْلُبُوا العِلْمَ مٍنَ الْمَهْدِ إلَى اللَّحْدِ.